Яқин уч кун давомида бутун Ўзбекистон ҳудудида кундузи ҳарорат кўтарилиб боради

Дата: 14:34, 16-03-2018.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Яқин уч кун давомида бутун Ўзбекистон ҳудудида кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилиб боради, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. 17 мартда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, 17 мартда кундузи 10-15° илиқ, 18 мартда 15-20° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. 17 мартда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, 17 мартда кундузи 10-15° илиқ, 18-20 мартда 15-20° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. 17 мартда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17 мартда кечаси 0-5° илиқ, 18-20 мартда 5-10° илиққача ошади, кундузи 17-22° иссиқ бўлади, баъзи жойларда 23-25° иссиқ. Навоий вилояти шимоли бўйича 17 мартда кундузи 0-5° совуқ, 18-20 мартда 0-5° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. 17 мартда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 17 мартда ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 1-3° совуқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади, 18-20 мартда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ, баъзи жойларда 12-17° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. 17 мартда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ, баъзи жойларда 23-25° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. 17 мартда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. 17 мартда ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, 18-20 мартда 3-8° илиққача ошади, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. 17 мартда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 17 мартда ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади, 18-20 мартда кечаси 0-5° илиққача ошади, кундузи 8-13° илиқ, баъзи жойларда 15° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: https://www.babyblog.ru/user/Lyolik/2321636

Янгилик билан ўртоқлашиш: