Яқин уч кун ичида Ўзбекистонда ҳаво совуши кутилмоқда
Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Яқин уч кун ичида Ўзбекистонда ёмғир ёғиб, ҳаво кескин совуши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
“29-30 сентябр - 1-октябр кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади, 30 сентябрда кучли ёмғир кузатилиши мумкин. Шамолнинг 15-20 м/сгача кучайиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25°гача пасаяди”, - дейилади Ўзгидромет хабарида.
Шунингдек, 29-30 сентябр ва 1-2 октябр кунлари тоғолди ва тоғ туманларида сел келиши ҳавфи бор.