Яқин йилларда биз туризмнинг ЯИМдаги улушини 5% етказишимиз мумкин – Абдуҳакимов

Дата: 16:57, 16-01-2018.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Яқин йилларда биз туризмнинг ЯИМдаги улушини 5% етказишимиз мумкин, деди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари Азиз Абдухакимов, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 Муассаса раҳбари бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати пресс-холлида бўлиб ўтган тўғридан-тўғри эфир доирасида маълум қилди. Мамлакатда туризмни ривожлантиришга бағишланган кўрсатув “Ўзбекистон-24” каналида тўғридан-тўғри олиб берилди.

Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, туризм соҳасининг Ўзбекистон ЯИМ улуши 2,3% эканини, дунёда эса бу кўрсаткич ўртача 10% етишини етади.

 “Албатта, бизннинг имкониятимиз бундан анча юқори. Биз сайёҳликнинг роли ва аҳамиятини оширишимиз зарур. Бугунда қилаётган ҳаракатларимиз яқин йилларда ушбу рақамни ЯИМнинг 5% олиб чиқишимиз мумкин, дейишимизга асос бўлади”, - деди у.

Сурат манбаи: http://1news.uz/naznachen-novyy-predsedatel-goskomturizma-/

Янгилик билан ўртоқлашиш: