Ягона давлат хизматлари портали орқали 42,8 минг бизнес субъектлари рўйхатга олинди

Дата: 16:49, 26-01-2016.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистонда Ягона давлат хизматлари портали орқали 42,8 минг бизнес субъектлари рўйхатга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар мамлакат президентининг Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 январдаги якуний йиғилишидаги маърузасининг давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари орасидаги муносабатларга доир қисмида айтиб ўтилди.

Маъруза маълумотларига кўра, бугунда Ягона портал 260 турли интерактив хизматлардан фойдаланиш имкониятини бермоқда.

Агар 2013-2014 йилларда тадбиркор ва фуқароларга 102 мингдан зиёд хизматлар кўрсатилган бўлса, фақат 2015 йилнинг ўзида уларнинг сони 420 мингдан ошди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: