Ягона интерактив давлат хизматлари портали бизнесда воситачилик қилишни бошлади

Дата: 17:45, 08-07-2015.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Ягона интерактив давлат хизматлари портали бизнесда воситачилик қилишни бошлади. Эндиликда бу ерда Тошкент Ахборот технологиялари университетида “Электрон ҳукумат” ўқув маркази томонидан ташкил этилган АКТ соҳасида малакасини ошириш курсларига ёзилиш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказидан хабар қилишларича, хизмат фақат юридик шахсларга кўрсатилади ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари учун портал орқали АКТ соҳасида малакасини ошириш курсларига ёзилиш ва тегишли шартнома олишга имкон беради.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Ягона порталга 600 ошиқ давлат органлари ва уларнинг таркибий бўлинмалари уланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: