Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 400 мингдан зиёд хизматлар кўрсатилди

Дата: 10:46, 21-01-2016.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ - 2015 йилда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аҳоли ва тадбиркорларга 400 мингдан зиёд хизматлар кўрсатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Муассаса хабарида таъкидланишича, бугунда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 260 зиёд турдаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда, 2015 йил бошидан бери кўрсатилган хизматларнинг умумий сони 4 бараварга кўпайиб, 400 мингдан ошди.

Бундан ташқари, порталда қонунчилик хужжатлари таъсирини баҳолашнинг электрон тизими яратилган бўлиб, у орқали 340 меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар фаол муҳокама қилинди. Шунингдек, очиқ маълумотлар портали ҳам яратилган бўлиб, ундан 200 мингдан кўп марта фойдаланилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: