Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 290 хизматлар кўрсатилмоқда
Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 290 хизматлар кўрсатилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мазкур статистика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йилнинг 9 ойидаги фаолияти сарҳисоби, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг бориши, истиқболдаги вазифа ҳамда лойиҳаларни белгилашга бағишланган Ҳайъат мажлисида очиқланди.
“Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган хизматлар турнинг сони йил давомида 25тага ошди ва уларнинг умумий сони 290дан ошди. Натижада давлат органлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субектларига 833 мингдан зиёд ҳизматлар кўрсатилди”, - дейилади муассаса ахборот хизматининг хабарида.
Порталда қабул қилинаётган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамси порталида (regulation.gov.uz) муҳокама этилаётган 860та меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга 1,5 мингдан ортиқ таклифлар ва изоҳлар тушгани таъкидланди.