Ягона компьютер тизими Ўзбекистондаги сайловлар шаффофлигини таъминлайди

Дата: 21:34, 28-11-2016.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Мамлакатда яратилган Ягона компьютер тизими Ўзбекистондаги сайловлар шаффофлигини таъминлайди ва овоз бериш жараёнини онлайн режимда кузатиш имконини беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Марказий сайлов комиссиясининг йиғилишида сўз кетди. Унда Ўзбекистон президентлигига номзодлар сайловолди ташвиқотининг якунлари кўриб чиқилди.

МКС маълумотига кўра, сайловолди ташвиқоти президентликка номзодлар томонидан 28 октябрдан буён олиб борилмоқда.

Номзодлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” ва “Ёшлар” теле- ва радиоканалларида, ҳудудий теле- ва радиоканалларда бепул эфир вақтидан самарали фойдаланмоқда. Шунингдек, улар “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока”, “Нурлы жол” ва “Овози точик” газеталари, ҳудудий газеталарда ажратилган бепул нашр майдонидан ҳам ташвиқот мақсадида унумли фойдаланмоқда.

Ҳозир сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имконияти бўлмаган сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериш жараёни давом этмоқда.

Марказий сайлов комиссияси сайлов куни жамоатчиликни овоз беришнинг бориши ҳақида 4 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида бўлиб ўтадиган онлайн брифинглар орқали хабардор қилиб боради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: