Ягона портал ўз хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кўпайтиради

Дата: 10:48, 30-07-2015.

Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Ягона интератив давлат хизматлари порталидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш учун инфокиоск ва терминаллар ўрнатиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

БМТТД “Давлат хизматларини тақдим этиш сифатини яхшилаш учун электрон ҳукуматни илгари суриш” лойиҳасидан хабар қилишларича, инфокиоск ва терминалларни почта бўлимлари, одамлар кўп тўпланадиган жойлар, шу жумладан, қишлоқларда ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, яқин орада Ягона портални жисмоний имконияти чекланган кишилар учун ҳам мослаштириш режалаштирилмоқда.

Бунинг учун Ягона порталда овозли ҳамроҳ жорий этиш, унинг шрифтини йириклаштириш, интерфейс фони, саҳифалар рангини ўзгартиш кабилардан фойдаланилади.

Эслатиб ўтамизки, БМТТД “Давлат хизматларини тақдим этиш сифатини яхшилаш учун электрон ҳукуматни илгари суриш” лойиҳаси давлат бошқарувини такомиллаштириш, самарали ва қулай давлат хизматлари тизимини яратиш кабиларга йўналтирилган. Лойиҳа 2014 йил июнда бошланган бўлиб, 2017 йил июлга қадар давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: