Ягона портал Ўзбекистон тадбиркорларига уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги муаммоларни ечишга ёрдам беради
Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Ягона интерактив давлат хизматлари портали Ўзбекистон тадбиркорларига уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги муаммоларини ечишга ёрдам беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қўмитасидан хабар беришларича, Ягона порталда яқинда янги хизмат йўлга қўйилган бўлиб, унинг ёрдамида тадбиркорлар уй-жой коммунал хўжалиги хизматларини кўрсатишда юзага келаётган муаммолар (электр энергияси ва газ таъминотининг огоҳлантирилмасдан ўчирилиши, канализация муаммолари, ахлатни вақтида олиб кетмаслик, сув босимининг камлиги, иссиқ сув ҳароратининг пастлиги ва ҳ.к.) юзасидан шикоятлар қилишлари мумкин.
Олинган шикоятлар Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан албатта кўриб чиқилади ва бу юзасидан тегишли чоралар кўрилади.