Ягона порталга мурожаатлар сони 1 млндан ошди

Дата: 17:49, 09-02-2017.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (ЯИДХП) йўлланган мурожаатлари сони 1 миллиондан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу факт 8 февралда қайд этилди.

Статистикага кўра, мурожаатларнинг 98%ига (982,7 минг) давлат органлари томонидан жавоб берилган, 2%дан ози кўриб чиқиш жараёнида.

2016 йил октябрда ЯИДХП мурожаатлар сони сезиларли даражада ошганини қайд этиш зарур. Бу ҳол юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари сони кўпайгани билан боғлиқ.

2013 йилнинг 1 июлида ишга туширилган Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаатларнинг 432 589таси жисмоний, 567 671 таси юридик шахслардан келиб тушган. 68 минг сўровлар Call-марказ орқали қайта ишланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: