“Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари маълум бўлди

Дата: 16:50, 21-07-2016.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – “Туркистон” саройида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎзА маълумотларига кўра, танловда Акмалхўжа Холхўжаев “Ватан” қўшиғи билан биринчи ўринни олди. Сардор Турсунов “Ифтихор” қўшиғи учун ва Улуғбек Холиқов “Ассалом” қўшиғи учун иккинчи ўринга, Гулноза Боймирзаева “Чиройли ўлкам” қўшиғи учун, Баҳром Каримов “Ўзбекистон” қўшиғи учун, Забиҳилла Тўлқинов “Ватаним” ҳамда Сардор Ғафуров “Ўзбекистоним” қўшиғи учун учинчи ўринга муносиб топилди.

Таъкидлаш зарурки, конкурснинг Тошкент шаҳар босқичида 46 ижрочилар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: