Якшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади
Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Якшанба, 25 март куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15° илиқ, кундузи 29-31° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, баъзи жойларда 20° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ, баъзи жойларда 33° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. 1800 метрдан баланд жойларда кўчки хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11° илиқ, кундузи 18-2° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: http://andrewrogov.ru/2013/12/4-2/