Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва шамол бўлиши кутилади
Тошкент. 7 сентябрь. ЎзТАГ – Якшанба, 8 сентябрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва шамол бўлиши кутилади, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°, кундузи 24-26° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11°, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: 1obl.ru