Яна 66 та компания “Mirzo Ulugbek Innovation Center” резиденти мақомини олди

Дата: 16:10, 30-11-2017.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Яна 66 та компания Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” резиденти мақомини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шундай қилиб, уларнинг умумий сони 147 тага етди.

Янги резидентларга мақом бериш ҳақидаги қарор 24 ноябр куни Инновация марказининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан қабул қилинди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Инновация маркази резидентлари 2028 йил 1 январгача имтиёз ва преференцияларга эга бўладилар.

 Хусусан, резидентлар 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга солиқлар ва мажбурий ажратмалардан озод этилган. Шунингдек, 7,5%ли ставка бўйича жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиққа тортилади, 4,5%ли ставка бўйича Пенсия жамғармасига киритадиган суғурта бадалларига тортилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: