Яна ўн дақиқадан кейин ўзбекистонлик теннисчи Нигина Абдураимова Польшада словакиялик рақибасига қарши майдонга тушади
Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – Тошкент вақти билан соат 15.00да ўзбекистонлик теннисчи Нигина Абдураимова Польшада “BNP Paribas Katowice Open-2015” турнирида словакиялик рақибаси Анна-Каролина Шмидловага қарши майдонга тушади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистонлик теннисчи 20 ёшда бўлиб, WTA рейтингида 159-ўринда бормоқда.
Словакиялик теннисчи қиз ҳам Абдураимова каби 20 ёшга кирган бўлиб, у WTA жорий рейтингида 67-ўринни эгаллаган.
Айни пайтда жорий рейтинг бўйича словакиялик спортчи ўзбек теннисчисидан юқорида. Ўтган йили ёзда Шмидлова 55-ўринда бўлган бўлса, Абдураимова 144-ўрнидан кўтарилгани йўқ.
Эслатиб ўтамизки, турнир асосий қисми биринчи доираси олдида ўзбекистонлик теннисчи қиз чехиялик Катерине Ванкова, польшалик Оливие Шимчук ва чехиялик Мария Боузковаларни енгган.