Яна уч жамоат ташкилоти Ўзбекстонда ишсизларни ишга жойлаш билан шуғулланади

Дата: 10:08, 15-12-2017.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Яна уч жамоат ташкилот – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Хотин-қизлар қўмитаси Ўзбекистонда ишсизларни ишга жойлаш билан шуғулланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу вазифа Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 964-қарорида кўзда тутилган бўлиб, унинг билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари билан аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш масалаларида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Ҳамкорлик “Ишга жойлаштириш” ААТ таъминлайди. Унинг ёрдамида юқорида кўрсатилган тузилмалар ходимлари – ишга жойлаштириш бўйича агентлар Меҳнат вазирлигининг Бўш иш ўринлари миллий онлайн-базасидан фойдаланишлари мумкин. Улар тизимга тегишли муассасаларга мурожаат қилган иш қидираётган банд бўлмаган шахс тўғрисидаги маълумотлар: унинг Ф.И.О.си, паспорт рақами, СТИР, яшаш манзили, жинси, туғилган санаси ва жойи, оилавий аҳволи, қарамоғидагиларнинг мавжудлиги, таълим бўйича олинган маълумоти, малакаси ва олдинги меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар киритади.

Шунингдек, тизимга агентликлар тарафидан иш берувчилардан олинган бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар: аниқ бўш лавозим, меҳнат шароитлари, иш ҳақи миқдори, маълумоти даражасига нисбатан талаблар, малакаси, иш тажрибаси, ташкилотнинг СТИР маълумотлари киритилади.

Барча фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ёшлар иттифоқи ва Хотин-қизлар қўмитаси бўлинмалари Интернетга уланган ҳолда компьютер билан жиҳозланади.

Шунингдек, маълумотларнинг ягона ахборот базаси ташкил қилинади. Ишга жойлаштириш бўйича агентлар унга фуқаролар йиғини ҳудудида яшайдиган ва ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган шахсларни, салоҳиятли иш берувчиларни, биринчи навбатда, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари жумласидан бўлган иш берувчилар тўғрисидаги маълумотларни киритадилар.

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ишга жойлаштириш бўйича агентларни моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади. Тўлов миқдорини Меҳнат вазирлиги меҳнат бозоридаги реал вазиятдан ва ҳар бир аниқ туман (шаҳар)даги бандлик динамикасидан келиб чиққан ҳолда, ЭКИҲ миқдорининг 5%идан кўп бўлмаган миқдорда белгилайди.

Низом 2018 йил 1 январдан кучга киради.

Сурат манбаи: http://kommersant.uz/news/unemployment-rate

Янгилик билан ўртоқлашиш: