“Яндекс” Узбекистонда ихтисослаштирилган кидирувни ишга туширди

Дата: 20:32, 29-03-2019.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Россиянинг “Яндекс” Узбекистонда ихтисослаштирилган кидирувни ишга туширди, деб хабар беради Узбек телеграф агентлиги (УзТАГ) махаллий оммавий ахборот воситалари маълумотларига таяниб.

29 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида компания вакилларининг хабар беришича, энди ўзбекистонликлар интернетнинг Tas-ix сайтларидан маълумот, видео ва расмларни қидиришлари мумкин бўлади.

Юқорида таъкидланганидек, “Яндекс”дан қидирилган сўровга жавобда сўров бўйича ҳужжатлар таркиби, ресурслар сифати, саҳифани юклаш тезлиги, фойдаланувчиларнинг шахсий хоҳиш-истаклари ва бошқаларга мос келишини ҳисобга олади. Интернетдаги қидирув натижаларида Tas-ix сайтлари “Т” белгиси билан жавоб қайтарилади. “Яндекс” Tas-ix нинг жами 2,5 мингдан ортиқ сайтларни билади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг март ойи ўрталарида Тошкентда, “Яндех Метро”, 2018 йилда “Яндех “ ва Яндех Мусиқа” хизматлари, “Яндекс Навигатор” ва 2018 йил апрель ойида “Яндекс Такси” ишга туширилган.


Сурат манбаи: habr.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: