Янги эстакада Ўзбекистон пойтахтининг икки туманини боғлайди

Дата: 10:08, 25-09-2014.

Тошкент. 25 сентябрЎзТАГ – Тез орада Тошкентда пойтахтнинг Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларини боғловчи узоқ кутилган эстакада пайдо бўлади, деб ёзади Подробно.uz нашри.

Ушбу автойўл кўприги Цирк ва Хадра майдони ёнидан бошланиб, Юнусобод туманида якунига етади.

Бугун Ганга дўкони атрофида қурилиш ишлари бошланди. Янги эстакадани қуриш учун айлана чорраҳа бузиб олиниб, бир неча ўнлаб дарахтлар кесиб ташланади. Ҳайдовчиларнинг фикрига кўра, бу ерда янги кўприк жуда зарур, чунки йўлнинг ушбу жойида автомобиллар ҳаракати ўта тирбанд, трасса эса атига уч полосали. Бундан ташқари, айлана чорраҳа ўта ноқулай бўлиб, ҳозирда у олиб ташланмоқда, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: