“Янги Интернет Ташаббуси” конкурси янги ўзбек интернет-ресурсларини яратишга ёрдам беради
Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Эртадан бошлаб Ўзбекистонда “Янги Интернет Ташаббуси” конкурсининг навбатдаги босқичи бошланади, унинг доирасида ғолиб лойиҳаларни амалга оширувчи дастурчилар танлаб олинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу босқич жорий йил охиригача давом этади.
15 августда бошланган “Янги Интернет Ташаббуси” конкурсидан мақсад – Интернет тормоғининг миллий сегментини ривожлантириш, фойдали ва янги интернет-манбалар миқдорини ошириш, янги интернет-манбалар яратиш борасида барча қизиққан шахслар ва иқтидорли ёшларга сифатли интернет-сайтларни ишлаб чиқаришда керакли шароитларни яратиш имкониятларни тақдим этишдан иборат.
Биринчи босқичда танловга келган лойиҳалар йиғилиб, таҳлил қилинди. Унда Ўзбекистон Республикасида яшовчи барча кишилар, ишчи гуруҳлари, юридик шахслар қатнашишлари мумкин эди.
2017 йил бошидан бошланувчи кейинги 3 босқичда маъқулланган интернет-ресурслар ишлаб чиқилади.
Апрелда эса ғолиб лойиҳалар ахборот ва техник жиҳатдан қўллаб қувватланади.