Янги маршрут таксилари Ўзбекистоннинг Фарғона водийсини пойтахт билан боғлайди
Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мамлакатнинг Фарғона водийси билан Тошкент ўртасида қатновчи шаҳарлараро маршрут таксиларини йўлга қўйишга тайёргарлик кўрилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу тўғрисида мамлакат Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги вакиллари томонидан Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида эълон қилинди.
“Янги маршрут таксилари яқиндан бошлаб Тошкент - Андижон, Тошкент - Наманган, Тошкент - Фарғона ва Тошкент - Қўқон йўналишлари бўйлаб қатнай бошлайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон пойтахти ва Фарғона шаҳарларини боғловчи трассада янги автостанциялар тармоғи ҳам ишга туширилади. Бу ерларда йўловчи ва ҳайдовчилар учун барча зарур шароитлар яратилган”, - деб таъкидлади Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Автотранспортда ҳавфсизликни таъминлаш бўйича бўлими бошлиғи Тоҳиржон Жамолхўжаев.
Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Ўзбекистоннниг Фарғона водийсидаги вилоятлари аҳолиси Тошкентга фақат самолётда ёки автомобилда Қамчиқ довони орқали боришлари мумкин. Ушбу йўналишда темир йўл қатнови анчадан буён ишламайди. Автомобилда қатновчи йўловчилар хусусий таксистлар хизматларидан фойдаланадилар. Бир томонга боришнинг баҳоси эса талаб ва йил вақтига қараб ўртача 30 минг сўмдан 50 минг сўмгачани ташкил қилади (1$=2332,24 сумов).


