Янги Москвадаги ЙТҲ натижасида Ўзбекистоннинг уч фуқароси ҳалок бўлди ва иккитаси жабрланди

Дата: 11:25, 02-02-2017.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Янги Москвадаги ЙТҲ натижасида Ўзбекистоннинг уч фуқароси ҳалок бўлди ва иккитаси жабрланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“1984, 1995 ва 1997 йилларда туғилган Ўзбекистоннинг уч фуқароси, 1987 йилда туғилган Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди. Қолган қурбонларнинг шахслари аниқланмоқда”, - деб хабар берди РИА Новостига пойтахт тезкор хизмат хизматларидаги манба.

Унинг сўзларига кўра, жабрланганлар орасида 1960 йилда туғилган Россия фуқароси, Ўзбекистоннинг 1986 ва 1988 йилларда туғилган икки фуқароси, шунингдек, 1994 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси бор.

Авария Варшава шоссесидан Коротигино қишлоғига бурилишда содир бўлди. Бу ерда “УАЗ” ва Toyota тўқнашиб кетган. Натижада ичида одамлар қамалиб қолган “УАЗ” ёниб кетган.

РИА Новостининг манбаси сўзларига кўра, 9 киши вофот этган, 3 киши эса ҳаётда қолган.

Москва соғлиқни сақлаш департаментининг расмий маълумотларига кўра, 8 киши вофот этган, 4 киши жабрланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: