Янги қонунга мувофиқ Ўзбекистонда биржалар фақат акционерлик жамиятлари шаклида ташкил этилади

Дата: 15:00, 15-09-2014.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Янги қонунга мувофиқ Ўзбекистонда биржалар фақат акционерлик жамиятлари шаклида ташкил этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олдинги таҳрирда бошқа ташкилий шаклларга ҳам йўл қўйилар эди.

Бундан ташқари, қонуннинг янги таҳририга биржалар, биржа аъзолари ва янги товарларга нисбатан янги талаблар, янги молия воситалари ва битим турлари қўшилди, шунингдек, қимматли қоғозларнинг биржа баҳосига бозор баҳоси мақоми берилди.

Шунингдек, молия воситаларининг (деривативлар) биржа товари сифатида тан олиниши ҳам янгидан жорий этилди.

Қонуннинг янги таҳририда биржа соҳасида қўлланиладиган иборларнинг маънолари аниқлаштирилди, қимматли қоғозларни биржа савдоларига (биржа листингига) қўйишни амалга ошириш тартибига қўшимчалар киритилди.

Эслатиб ўтамизки, яқинда Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикасининг “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрири қабул қилинди. Қонун илгари Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва Сенат томонидан маъқулланган эди. Қонун 2015 баҳорда кучга киради.

Қонуннинг биринчи таҳрири 1992 йилда қабул қилинган ва 2001 йилда янгиланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: