Янги телеканал Ўзбекистон тарихи ҳақида сўзлаб беради

Дата: 12:33, 12-07-2019.

Тошкент. 12 июль. ЎзТАГ – Янги телеканал Ўзбекистон тарихи ҳақида ҳикоя қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон фанлар Академияси, Республика "Маънавият ва маърифат" маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг 2019 йил 1 сентабрдан бошлаб "Ўзбекистон тарихи" телеканалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлансин", - дейилади президентнинг "Ўзбекистон тарихи" телеканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида.

Янги телеканал мамлакатимиз аҳолисини, шунингдек, хорижий жамоатчиликни кўп минг йиллик тарихга эга Ўзбекистон тарихи, халқимизнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган илмий, маданий ва маънавий ҳиссаси ҳақида кенг хабардор қилиш учун яратилмоқда.

Телеканал Ўзбекистон телерадио канали» МТРК форматидаги «O‘zbekiston» телерадиоканали давлат унитар корхонаси қошидаги «UzHD» телеканали негизида ташкил этилмоқда.

Сурат манбаи: fool.de

Янгилик билан ўртоқлашиш: