Янги ўқув йилида Ўзбекистон олий ўқув юртлари 57,907 минг бакалаврни ўқишга қабул қилади

Дата: 11:19, 02-07-2014.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти мамлакат олий ўқув юртларига 2014/2015 ўқув йиллари учун қабул квоталарини тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хусусан, мамлакат олий ўқув юртлари бу йил 57,907 минг бакалаврни ўқишга қабул қилади. Бундан ташқари, 5 минг магистр ҳам ўқишга қабул қилинади. Магистрларнинг 1,548 мингтаси давлат гранти бўйича, 3,452 мингтаси тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади. Айни пайтда магистратурага қабул сони 130 жойга қисқарди. Бунинг ҳисобига бакалавриатга тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул сони оширилди”, - деб қайд этишди Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: