Янги ўқув йилида Ўзбекистон ОТМ 57,9 мингдан ошиқ талабаларни қабул қилади

Дата: 09:43, 29-06-2015.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – Янги 2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон олий таълим муассасалари (ОТМ) 57,9 мингдан ошиқ талабаларни қабул қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳар бир олий ўқув юрти учун квоталар давлат раҳбарининг тегишли қарори билан тасдиқланди.

“Биринчи курсга қабул қилинадиган талабаларнинг 19120таси грантлар асосида (текин – ЎзТАГ) ўқишга, 38787 киши эса пулли асосда ўқишга қабул қилинади. Магистратуралар 5 минг кишини кутмоқда. Уларнинг 1548таси давлат грантлари бўйича, 3452таси тўлов-шартнома асосида таълим олади”, – деб таъкидланади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: