Янги йилдан бошлаб Ўзбекистонда жисмоний шахслар мулкига солинадиган солиқлар миқдори оширилади

Дата: 22:07, 16-12-2014.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджетининг параметрлари прогнози тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда жисмоний шахслар мулкига солинадиган солиқларга янги ставкалар ўрнатилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Солиқ ставкаси мулкнинг инвентаризацион қийматининг шаҳарларда жойлашиб, умумий майдони 200 кв. метрдан ошиқ бўлган дала ҳовлилардаги бинолар, гараж ва бошқа иншоотлар ва қурилмаларни истисно қилган ҳолда, 1,2 фоиздан 1,3 фоизга қадар оширилади.

Шаҳарларда жойлашиб, умумий майдони 200 кв. метрдан 500 кв. метргача бўлган турар жойлар ва квартиралар ставкаси 1,4%дан 1,6%га қадар, 500 квадрат метрдан ошиқларининг ставкаси эса 1,8%дан 2,2%гача оширилади.

Жисмоний шахслар мулкларини баҳолаш бўйича органлар томонидан аниқланган инвентаризацион қиймат бўлмаган ҳолда солиқ тўлаш учун мулкнинг Тошкентдаги шартли қиймати ва вилоят марказларида эса 20,328 млн сўм (2014 йилда - 18,48 млн сўм), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда 8,833 млн сўм (2014 йилда - 8,03 млн сўм) асос қилиб олинади.

Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган янгидан қурилган уй-жойлардан мулк солиғи шартли қийматнинг икки баравари миқдорида олинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: