Янги йилдан бошлаб ўзбекистонликларнинг Россияда ишга жойлашишлари енгиллашади
Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Янги йилдан бошлаб ўзбекистонликларнинг Россияда ишга жойлашишлари енгиллашади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Тошкентдаги матбуот анжуманида айтган сўзларига асосланган ҳолда.
“Ушбу хужжат узоқ кутилди. Баъзи экспертлар уни Россияда бўлиш учун виза талаб қилинмайдиган хорижий фақароларга нисбатан инқилобий деб ҳам атамоқдалар. Қонуннинг моҳияти шундаки, 2015 йил 1 январдан бошлаб мамлакатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун визасиз тартибда келган фуқаролар патент бўйича юридик шахслар қўлида ҳам ишлашлари мумкин бўлади. Бундан олдин эса патент билан фақат жисмоний шахслар қўлида ишлаш мумкин эди”, – деди дипломатик ваколатхона раҳбари.
Россия ФМХ маълумотларига кўра, жорий йилнинг ноябр ой ҳолатига келиб Россия Федерацияси ҳудудида 2,3 млн ўзбек фуқаролари бўлган.