Янгиўзанда уч Ўзбекистон фуқароси ёнғиндан жабрланди
Актау. 11 март. ЎзТАГ – Манғистов вилоятида уч Ўзбекистон фуқароси ёнғинда жароҳат олди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).
“Ҳодиса 7 март куни кечқурун Янгиўзандаги Арай-2 мавзесидаги уйлардан бирида содир бўлган. Ёнғинда хоналардан бири тўлиқ ёниб кетган. Уч эркак касалхонага олиб борилган. Уларнинг каттаси 40, кичиги 32 ёшда. Жабрланганларга биринчиси тиббий ёрдам кўрсатилган”, – деб айтишди чоршанба куни вилоят ёнғинни ўчириш ва авария-қутқарув ишлари хизматида.
Дастлабги маълумотларга кўра, ёнғин ўчирилмаган сигарета туфайли юз берган.