Янги “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясига раҳбар тайинланди
Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – Давлат солиқ қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Одилхон Рустамов мамлакатда янгидан ташкил этилган “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясига раҳбар қилиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу масала юзасидан март бошида Ўзбекистон президентининг қарори қабул қилинди.
О.Рустамов давлат органларидаги фаолиятини 1993 йилда турли лавозимларда бошлаган.
Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси 18 февралда Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ ташкил этилган эди. У тугатилган Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси асосида ташкил этилган.