“Янгиер” кичик саноат ҳудудида имтиёз олиш учун деярли 300 млн сўм сармоя киритиш зарур

Дата: 10:29, 03-01-2017.

Тошкент. 3 январ. ЎзТАГ – “Янгиер” кичик саноат ҳудудида имтиёз олиш учун 299 млн 550 минг сўм сармоя киритиш зарур, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ўзбекистон ҳукумати Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида кичик саноат ҳудудини очиш режаси ҳақида эълон қилди.

Саноат зонаси фаолият муддати узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил этади. Бу ерда асосан кичик бизнес субъектлари жойлашади. Уларни ажратиб олиш билан махсус ташкил этилган Мувофиқлаштириш ва бошқариш бўйича кенгаш шуғулланади.

“Ҳудуд субъектлари хусусий ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, хом ашёлар, материаллар ва жамловчи маҳсулотлар, шунингдек, металл конструкциялар ва қурилиш материаллар учун божхона тўловларидан (божхона ҳужжатларини расмийлаштириш тўловларидан ташқари) озод қилинади”, - деб таъкидланади хужжат матнида.

Ушбу имтиёзлар энг кам ойлик иш ҳақининг 2000 бараваридан кам бўлмаган миқдордаги инвестициялар киритилганда олиш мумкин бўлади. Саноат зонаси иштирокчиларининг йиллик даромади энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваридан камроқни ташкил этса, имтиёзлар бекор қилинади.

1 ЭКИҲМ=149775 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: