Янгиерда 70 млн сўмга паррандачилик хўжалиги очилди

Дата: 17:50, 12-09-2014.

Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ - Янгиер шаҳрида (Ўзбекистонннинг Сирдарё вилояти) “Абдуғани Юлдуз само Янгиер” хусусий паррандачилик корхонаси очилди. Корхонани ташкил қилиш учун “Қишлоқ қурилиш банк”нинг шаҳар филиали томонидан 70 млн сўм миқдорда имтиёзли кредит ажратилди, деб ёзади vkurse.uz сайти.

“Банк кредити ва ўз маблағларимиз ҳисобига 8 минг товуққа мўлжалланган замонавий технологик линияни харид қилдик. Кунига ўртача 4,5 минг дона тухум олмоқдамиз. Маҳсулотнинг бир қисми шартномалар асосида таълим ва тиббиёт муассасаларига етказиб берилмоқда, қолгани бозорларда сотилмоқда. Келажакда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва диетик гўшт ҳам тайёрлашни йўлга қўйиш ниятидамиз”, - деб қайд қилди корхона директори Каҳрамон Мамедов.

Корхонанинг ташкил этилиши 20 кишини иш билан таъминлашга имкон берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: