Янгиерда йирик минерал ўғитлар заводи қуриш режалаштирилмоқда

Дата: 10:48, 16-04-2018.

Тошкент. 16 апрел. ЎзТАГ – Янгиерда йирик минерал ўғитлар заводи қуриш режалаштирилмоқда, деди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига қилган ташрифи доирасида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбари бу ҳақида Сирдарё вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокидаги йиғилишда маълум қилди.

“Янгиер шаҳрида 2019-2023 йилларда йилига 300 минг тонна аммиак ва 360 минг тонна карбамид минерал ўғитини ишлаб чиқариш заводини қуриш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг учун хорижий инвестициялар жалб этиш, Жанубий Корея, Германия, Япония, Хитой каби давлатларнинг замонавий технологияларини олиб келиш мўлжалланган. Завод фойдаланишга топширилгач 850 та янги иш ўрни яратилади”, - дейилади Ўзбекистон Президентиинг матбуот хизмати хабарида.

Сурат манбаи: https://ok.ru/profile/186766861925/pphotos/157309496421

Янгилик билан ўртоқлашиш: