Янгийўл туманида содир бўлган йирик ЙТҲда 6 киши вафот этди ва яна 6 киши жабрланди

Дата: 15:16, 07-09-2017.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Янгийўл туманида содир бўлган йирик ЙТҲда 6 киши вафот этди ва яна 6 киши жабрланди, деб хабар беради Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати.

“Янгийўл тумани ҳудудида 6 нафар шахснинг ўлимига сабаб бўлган йирик йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. 6 сентябр куни Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг 832 километрида NEXIA автомашинасининг ҳайдовчиси MAN юк машинаси билан тўқнашиб кетган, бунинг оқибатида юк машинаси йўлнинг қарама-қарши йўлагига чиқиб кетиб, яна иккита NEXIA автомашиналари билан тўқнашган”, - дейилади пайшанба кунги хабарда.

ЙТҲ натижасида 6 киши, шу жумладан, бир нафар вояга етмаган воқеа жойида вафот этишган. Яна 6 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Таъкидланишича, воқеа жойида фавқулотда хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишлаганлар.

Юқорида келтирилган воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: