Янгизеландларнинг бош мураббийси Ўзбекистон билан ўйинга тушувчи таркибни эълон қилди

Дата: 14:40, 14-08-2014.

Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – Янги Зеландия термасининг бош мураббийси Энтони Хадсон Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашувига тушувчи жамоа таркибини эълон қилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Унга жами 20 футболчи кирди, шундан 12таси Янги Зеландиядан ташқарида ўйнайди. Улар орасида энг таниқлиси Марко Рохас бўлиб, ушбу ўйинчи германиянинг “Штутгарт” жамоаси таркибида ўйнайди. Яна бир таниқли футболчи Уинстон Рид эса англиянинг “Вест Хэм” жамоаси шарафини ҳимоя қилади”, – деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ва Янги Зеландия термалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини 8 сентябр куни тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ушбу ўйин кечки соат 19.00да бошланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: