Январ-апрелда Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида ЯИМ ўсишининг энг юқори қўрсаткичларини намойиш қилди

Дата: 08:03, 15-06-2016.

Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ - Январ-апрелда Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида ЯИМ ўсишининг энг юқори қўрсаткичларини намойиш қилди: ЯИМ кўрсаткичи 2015 йилнинг январ-апрелига нисбатан 107,5% ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистондан кейинги поғонада Тожикистон (106,5%), Туркманистон (106,3%), Арманистон (103%) ва Украина (100,1%) жойлашган.

Қолган мамлакатлар – Қозоғистон (99,8%), Молдова (99,5%), Россия (98,8%), Беларусь (97%), Озарбайжон (96,5%) ва Қирғизистон (95,1%) ижобий динамика намойиш қила олмадилар.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: