Январ-августда Ўзбекистон қозоқ буғдойи импортини 44,3% кўпайтирди

Дата: 11:25, 06-10-2015.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Январ-августда Қозоғистон Ўзбекистонга қиймати $122,6 млнлик 722,1 минг тонна буғдой, буғдой ва жавдари аралашмаси экспорт қилди. Бу 2014 йилдаги муқобил даврдагидан ҳажм бўйича 44,3%, қиймати бўйича 50,7% кўп, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР молия вазирлиги давлат харажатлари қўмитасига (ДХҚ) асосланган ҳолда.

ДХҚ сайтида таъкидланишича, Россия ва Беларусияни ҳисобга олмаганда январ-августда Қозоғистон қиймати $374,6 млнлик 1,8 млн тонна буғдой экспорт қилган. Бу ҳажм жиҳатдан 27,6%, қиймат жиҳатидан 34,6% оз.

Қозоқ донининг йирик истеъмолчилари орасида Ўзбекистондан ташқари Тожикистон – 479,3 минг тонна (+24,4%) ёки $113,8 млнлик (+21%), Қирғизистон – 254,3 минг тонна (+7,1%) ёки $46 млнлик (-12,4%), Эрон – 1124,1 минг тонна (-79,8%) ёки $30,6 млнлик (-81%), Италия – 38,1 минг тонна ёки $15,3 млнлик, Озарбайжон – 30,7 минг тонна (-89,4%) ёки $7 млнлик (-89,7%), Хитой – 79,7 минг тонна (-52,3%) ёки $20,2 млнлик (-55,2%), Афғонистон – 17,5 минг тонна (-5,4%) ёки $4,5 млнлик (+7,6%), Туркия – 18,2 минг тонна (-69,4%) ёки $6 млнлик (-66,2%) каби мамлакатлар бор.

Бундан ташқари, Қозоғистон қиймати $31,9 млнлик (-51,6%) 162,7 минг тонна арпа (-49,1%) экспорт қилган. Жумладан, Эронга 127,9 минг тонна (-34,4%) ёки $26,9 млнлик (-36,2%), Ўзбекистонга 25,6 минг (+72,3%) тонна ёки $3,5 млнлик (+68,4%), Қирғизистонга – 3,6 минг тонна ёки $389,6 минглик арпа етказиб берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: