Январ бошида Ўзбекистонда “Новда” фильмининг премьераси бўлиб ўтади

Дата: 17:38, 12-12-2014.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – 2015 йил январи бошида Ўзбекистонда Зулфиқор Мусоқовнинг сценарийси бўйича “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган “Новда” фильмининг премьераси бўлиб ўтади, де хабар қилади Podrobno.uz агентлиги.

“Новда” – Рашид исмли ўсмир, унинг ота ва онаси, бобо ва бувиси ва акаси ҳақидаги маъюс ва кулгили ҳикоядан иборат. Фильмда бош қахрамоннинг биринчи муҳаббати ҳақида ҳам сўз боради, қизиғи шундаки, Рашид синфдоши Дилшода ёки унинг дугонаси Зубайрани яхши кўриши ҳақида изтиробли кечинмаларни бошидан ўтказади”, - деб изоҳ берди агентлик мухбирига кинолента муаллифи.

Шнингдек, З.Мусоқов “фильм кулгили эпизодлар ва лирик саҳналар билан тўлалиги”ни ҳам таъкидлади.

Бир вақтнинг ўзида сценарист ва режиссёр З.Мусоқов анчайин драматик ва фожеий бўлган “Ватан” ва “Қўрғошин” фильмларидан кейин ўзбек қишлоғи ҳаётидан ҳикоя қилувчи жуда ижобий, ёруғ ва чиройли кино суратга олишга қарор қилди. Ҳар доимгидай, З.Мусоқов арзон касса муваффақияти ортидан қувмади ва ҳақиқий миллий муаллифлик киносини суратга олди.

Лента энг аввало, ўсмирлар аудиториясига мўлжалланган бўлсада, катталарга ҳам қизиқарли бўлади.

Ёш қахрамонларни ўйнаган дебютантлардан ташқари, фильмда ўзбек кино ва театрининг Ҳусан Шарипов, Хайрулла Саъдиев каби таниқли актёрлари ҳам суратга тушишган. Фильм премьераси январ бошида Тошкентда бўлиб ўтиши кутилмоқда, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: