Январь-февраль ойларида Ўзбекистонда амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми 6,3% ўсди
Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Январь-февраль ойларида Ўзбекистонда амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми 6,3 фоизга ўсди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланиб Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Жорий йилнинг январь-февраль ойларида қурилиш ишлари ҳажми 5 312,0 млрд. сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръатлари 106,3 фоизга етди” – дейилади Давлат статистика қўмитаси хабарида.
Шу билан бирга йирик пудрат ташкилотларининг қурилиш ишлари ҳажми 874,5 млрд. сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қурилиш ишлари ҳажми 7,8 фоизга ўсган, айни пайтда қурилиш ишлари умумий ҳажмидаги улуши ўтган йилгидай 16,5 фоизни ташкил этди.
Сурат манбаи: stroyka.uz