Январ-февралда Экспортни қўллаб қувватлаш жамғармаси 284 тадбиркорга ёрдамлашди

Дата: 16:10, 05-03-2016.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Январ-февралда Ўзбекистон Миллий банки қошидаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб қувватлаш жамғармаси 284 тадбиркорга товар ва хизматларини ташқи бозорларга етказиб беришда ёрдамлашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жамғармадан маълум қилишларича, натижада 162 тадбиркорлик субъектлари қиймати $90 млнлик экспорт шартномалари имзолаб, $59 млнлик товар ва хизматлар экспорт қилдилар.

Январда жамғарма Германия пойтахти Берлин шаҳрида бўлиб ўтган "Яшил ҳафта – 2016" халқаро кўргазмасида иштирок этган фермер хўжаликлари ўз маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича келишувга эришди. Тадбир якунлари бўйича қиймати $9 млндан зиёд экспорт келишувлари тузилди. Жамғарма “Who's Next - Pret-a-Porter Paris 2016” (Париж) халқаро текстиль кўргазмасида ҳам 30 маҳаллий текстиль компаниялари маҳсулотлари билан қатнашиб, қиймати $10,8 млнлик экспорт келишувлари имзолади.

24-25 февралда Фарғонада Латвия, Қозоғистон, Россия ва бошқа давлатлардан бўлган импортчилар иштирокида давра суҳбати ташкил этилиб, ўзбекистондан қиймати $150 млндан ортиқлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилиш ҳақида келишиб олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: