Январ-июн орасида Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичлари ижобий ҳолатда

Дата: 16:19, 08-10-2015.

Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Январ-июн орасида Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичлари ижобий ҳолатда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) пул ҳисобида 72172,8 млрд сўмни ташкил қилиб, 2014 йилнинг муқобил давридагига қараганда 8,1% кўпайди.

Ушбу муддатда 40791,1 млрд сўмлик (+8,1%) саноат маҳсулотлари, 17569 млрд сўмлик (+6,5%) қишлоқ хўжалик маҳсулотлари  ишлаб чиқарилди, асосий капиталга 18069,9 млрд сўм (+9,8%) инвестиция қиритилди, 11751,8 млрд сўмлик (+18%) қурилиш ишлари бажарилди, чакана савдо айланмаси 31732,7 млрд сўмни (+14,8%), хизматлар ҳажми 40247 млрд сўмни (+13,1%) ташкил қилди.

Шунингдек, юк ташиш ва юк айланмаси, йўловчилар ташуви ва йўловчи айланмаси 3,3%дан 5,3%гача ўсди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: