Январ-июнда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 2 бараварга ошди

Дата: 15:15, 10-08-2017.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 6 ойида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси $1,7 млрддан кўпни ташкил этиб, бу 2016 йилнинг муқобил давридаги кўрсаткичдан 3,3% кўпдир, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

ТР статистикачилари маълумотига кўра, кўрсатилган муддатда ушбу кўрсаткич Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида энг кўп ўсган.

“Жорий йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 2016 йилнинг муқобил давридаги кўрсаткичдан 2 бараварга ошди ва пул ҳисобида $58,4 млндан кўпни ташкил қилди”, - деб хабар берди ТР Статистика агентлиги.

Статистикага кўра, йил бошидан бери Арманистон, Украина, Қозоғистон, Беларусь ва Қирғизистон билан товар айланмаси барқарор ошмоқда.

Шу билан бирга, кўрсатилган муддатда Озарбайжон билан товар айланмаси 77,4%, Туркманистон билан товар айланмаси 53,1%, Молдова билан товар айланмаси 3% ва Россия билан товар айланмаси 13,2% қисқарган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: