Январ-мартда Бухорога 15 минг сайёҳ ташриф буюрди

Дата: 16:26, 03-07-2014.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг илк уч ойида қадим Бухоро шаҳрига Ўзбекистон ва хориждан 15 минг турист ташриф буюрди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбектуризм” Миллий компанияси маълумотларига кўра, бутун 2013 йил давомида шаҳарга 115 минг киши меҳмон бўлиб келган, 2012 йилда эса Бухорога келган сайёҳлар сони 109 мингтага тенг бўлган.
Маълумотларга кўра, қадим Бухорога келаётган сайёҳлар орасида Франция ва Германияликлар кўпчиликни ташкил этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: