Январ-мартда “Ўзагроэкспорт” деярли 80% кўп валюта маблағлари ишлаб олди

Дата: 09:30, 13-04-2017.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Январ-мартда “Ўзагроэкспорт” деярли 80% кўп валюта маблағлари ишлаб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Январ-мартда экспорт шартномалари бўйича $129,3 млн валюта маблағлари тушиши таъминланди. Ушбу кўрсаткич 2016 йилнинг муқобил даври билан солиштирганда $57,1 млн ёки 79% ўсди. Экспорт қилинган маҳсулотнинг ўртача нархи ўтган чоракда тоннасига 785,1 долларни ташкил қилди. Бу эса ўтган йилнинг муқобил давридагига нисбатан 127,1 доллар зиёддир”, – деб таъкидланади компания хабарида.

2017 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича “Ўзагроэкспорт” хорижга мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб беришни 7% кўпайтириб, 101,8 минг тонна маҳсулот экспорт қилди (2016 йилда – 95,1 тонна).

Шунингдек, хорижга айрим турдаги мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми ҳам ошмоқда. 1 апрел ҳолатига узум экспорти 21 бараварга ўсди (2017 йилда 2,6 минг тонна, 2016 йилда – 0,1 минг тонна), мевалар экспорти – 3 бараварга (2017 йилда – 6,4 минг тонна, 2016 йилда – 1,9 минг тонна).

Янгилик билан ўртоқлашиш: