Январ-мартда Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш 6,1% ўсди
Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Январ-мартда “Ўзқурилишматериаллари” АК корхоналари амалдаги нархларда 551,7 млрд сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқардилар, бу эса 2015 йилнинг муқобил давридагидан 6,1% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзқурилишматериаллари” АК хабар беришларича, фақат истеъмол товарларининг ўзидан 42,8 млрд сўмлик ишлаб чиқарилган (+3,3%).
Жумладан, 1,812 млн тонна цемент (+6,8%), 1,897 млн кв. м қурилиш ойнаси (+3,4%), 5,571 млн кв. м. гипсокартон (+19,8%), 11,2 минг тонна қуруқ аралашмалар (+44,7%), 5,1 минг тонна оҳак (11,2 баравар ўсиш), 11,1 минг тонна гипс (+10,6%) ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.
Эслатиб ўтамизки, 2015 йил якунлари бўйича тармоқ 2014 йилдагидан 14,1% кўп қурилиш материаллари ишлаб чиқарган эди.
2016 йилда яна 6 лойиҳани ишга тушириш, $14,31 млн ўзлаштириш ва 100 янги иш жойлари яратиш режалаштирилмоқда.