Январь-май ойлари якунлари бўйича Ўзбекистон савдо сальдоси $2918,1 млнни ташкил этди

Дата: 17:36, 24-06-2019.

Тошкент. 24 июнь. ЎзТАГ - Январь-май ойлари якуни бўйича Ўзбекистон савдо салдоси $2918,1 млнни ташкил этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил январь-май ойларида Ўзбекистон дунёнинг 159 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини йўлга қўйди. Хусусан, 2019 йилнинг январь-май ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси $15759,3 млнни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 018,5 млн кўп. Бу рақамдан экспорт $6420,6 млн (ўсиш суръати - 14,1%), импорт эса - $9338,7 млн (ўсиш суръати - 31,3%)га етди. Ташқи савдо баланси $2918,1 млнни ташкил этди", - дейилади Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, 2019 йил январ-май ойларида товарлар экспорти билан шуғулланувчи корхоналар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 673 тага ўсди ва уларнинг умумий сони 3521 тага етди.

Сурат манбаи: http://novavlada.info

Янгилик билан ўртоқлашиш: