Январ-ноябрда Россияда ўзбек автомобиллари сотуви 35% тушиб кетди

Дата: 16:27, 09-12-2014.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-ноябрида Россияда ўзбек автомобиллари сотуви 35% тушиб кетди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Европа Бизнеси Ассоциацияси (АЕБ) матбуот релизига асосланган ҳолда.

Ушбу муддатда россия бозорида 35,355 минг автомобиль сотилган бўлиб, 2013 йилнинг январ-ноябрида эса бу кўрсаткич 54,633 минг донани ташкил қилган эди.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил январ-октябрда ўзбек автолари сотуви Россияда 32% пасайиб кетган эди.

Илгари ЎзТАГ хабар қилгани каби, фақат жорий йилнинг ноябрида Россияда ўзбек автомобиллари сотуви 2013 йилнинг муқобил давридагига (5,619 минг дона) солиштирганда 66% пасайди (1,883 минг дона).

Янгилик билан ўртоқлашиш: