Январ охирига қадар Ўзбекистонда кучли қор ёғиши, шамолнинг кучайиши, туман тушиши ва йўлларнинг музлаши кутилмоқда

Дата: 14:50, 22-01-2015.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Январ охирига қадар Ўзбекистонда кучли қор ёғиши, шамолнинг кучайиши, туман тушиши ва йўлларнинг музлаши кутилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати (Ўзгидромет) маълумотларига кўра, 23 - 24 январ кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб кучли қор ёғиши, 23 - 31 январ кунлари эса баъзи жойлардга туман тушиши, автомобил йўлларининг музлаши кутилмоқда.

Бундан ташқари, 22 - 26 январда республиканинг тоғли туманларида қор кўчиши ҳавфи бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: