Январ-сентябрда Ўзбекистон телекоммуникация тармоғи деярли 14% ўсди

Дата: 15:38, 03-11-2016.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Январ-сентябрда Ўзбекистон телекоммуникация тармоғи деярли 14% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

“Турли инновацион хизматларнинг ва янги алоқа воситаларининг кенгайтирилиши, аҳолининг телекоммуникация тармоқларига уланишини техник имкониятлари билан та`минлаш ва улар асосида сифатли хизматлар кўрсатишнинг ошиши натижасида 2016 йилнинг январ-сентябр ойларида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 4456,7 млрд сўмни ташкил қилди ёки 2015 йилнинг январ-сентябрига нисбатан 13,8%га ошди. Жами хизматлар ҳажмида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг улуши 6,9 фоизни ташкил этди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари таркибида телекоммуникация хизматлари (жами алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмининг 87,8%) ва нашриётчилик хизматлари (5,1%) юқори салмоқни эгаллайди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: