Январ-сентябрда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 8,1% ўсди
Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-сентябрида Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2013 йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 8,1% ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукуматнинг сешанба куни жорий йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилишида эълон қилинган маълумотларга асосланган ҳолда.
Хужжатга мувофиқ, жорий йилнинг 9 ойида мамлакатда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,4%, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 6,8%, асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 10,7% ўсган.
Бундан ташқари, ҳукумат 2014 йил якунлари бўйича ЯИМ ўсишини 8,1%, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,3%, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 6%, капитал киритмалар ҳажми 9,5% ўсишини прогноз қилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, республика статистик агентлиги маълумотларига кўра, 2013 январ-сентябрида мамлакатнинг ЯИМ ҳажми 2013 йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 8,1% ўсган.